Лионель Мессининг 2019 йилдаги статистикаси

"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси олтинчи бор "Олтин тўп" соврини қўлга киритиб, рекорд ўрнатди.

32 ёшли футболчи 2019 йили "Барселона" ва Аргентина терма жамоаси сафида умумий 54 та учрашувда майдонга тушиб, 46 та гол уришга эришди ва яна 17 та голли узатмани ҳам амалга оширди.

Бу ҳар бир беллашув учун ўртача 1,17 очкони ҳосил қилади.

Бундан ташқари, Месси "Барселона" клуби билан Ла Лига ғолибига айланди ва Аргентина терма жамоаси сафида Америка Кубогининг бронза медалларини қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Dilshod Muratov
03/12/2019 21:49
2019 da Van Deyk pista chaqib utrdimi.
150% Van deyk xaqli edi .