"Лион"нинг 7 нафар аъзосида коронавирус аниқланди
"Лион" клубининг 7 нафар аъзосида Covid-19 борлиги маълум бўлди. Бу ҳақда Only Gones хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбага кўра, ҳозирча касалланганларнинг фақатгина бир нафарининг шахси маълум. У жамоа дарвозабони Антони Лопеш.
“Лион” коронавирусга чалинган барча футболчиларини терма жамоалар ихтиёридан чақириб олган.
“Лион” айни дамда Франция чемпионатида 7 очко билан 14-ўринда бормоқда.
Фикрлар