"Лион"нинг бош мураббийи бўйича танлови аниқ
"Лион" клуби яқин вақтлар ичида янги бош мураббийи номини эълон қилади.
France Football нашрига кўра, клуб устозлигига "Марсел" ва "Лилл" собиқ бош мураббийи Руди Гарсия келади.
Томонлар 2021 йил ёзигача бўлган шартнома бўйича келишувга эришишган. Гарсия музокараларни якунлаш ва янги клубида тақдимот ўтказиш учун Лионга етиб келган.
Олдинроқ, француз клуби Силвинони истеъфога чиқарган эди.
Фикрлар