Ливанни мағлуб этган Корея Ўзбекистонга ёрдамлашиб юборди
Жаҳон чемпионати саралаш босқичидан ўрин олган учрашувлар давом эттирилмоқда. "H" гуруҳида иштирок этаётган Жанубий Кореянинг Ливанга қарши ўйини якунланди. Ҳисоб "осиё йўлбарслари"нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Дастлаб, Хасан Али Саад тезкор голи билан ливанликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Унинг бу аниқ зарбасида мазбон Мин-Гю Сонг ҳамда Сон Хён Мин томонидан киритилган голлар эвазига икки бор жавоб қайтаришни уддалади.
Шу тариқа, очколари сонини 16 тага еткаўиб олган Сон жамоадошлари пешқадамликни мустаҳкамлади. Иккинчи ўриндаги Ливан ҳисобида 10 очко мавжуд.
Маълумот учун, Ливан айни пайтда Ўзбекистоннинг рақобатчиси саналади. Жамоалар энг яхши иккинчи ўрин эгасига бериладиган ўрин учун кураш олиб бормоқда.
Фикрлар