"Ливерпуль" анчадан бери кутаётган юлдузни "Арсенал" тортиб олмоқчи

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Лондоннинг «Арсенал» жамоаси ПСЖ таркибида тўп сураётган ёш вингер Брэдли Барколани ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. 

Бу ҳақда CaughtOffside нашри хабар берди.

Ҳозирча футболчи бўйича асосий музокараларни «Ливерпуль» олиб бормоқда. Бироқ «қизиллар»ни Баркола учун белгиланган трансфер нархи ўйлантириб қўйган. 

Париж клуби вингерни камида 145 миллион фунт эвазига қўйиб юборишга тайёр экани айтилмоқда.

Шу шароитда «Арсенал» музокараларга аралашиши мумкин. Аввалроқ лондонликлар янги вингер излаётгани ҳақида хабарлар тарқалган, шу жумладан клубнинг Винисиусга ҳам қизиқиши тилга олинган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!