"Ливерпуль" бош мураббий Ираолага зўр ҳимоячи олиб беради

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Кристал Пэлас» жамоасида  қанот  ҳимоячиси сифатида тўп суриб келаётган Тайрик Митчелл яқин вақтларда Англия премьер-лигасининг етакчи клубларидан бирига ўтиши мумкин. 

Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда инсайдер Экрем Конур хабар тарқатди.

Маълумотларга кўра, футболчига жиддий қизиқиш билдирган клублардан бири «Ливерпуль» ҳисобланади. Мерсисайд жамоаси бош мураббийи Андони Ираола жамоанинг чап қанот ҳимоясини кучайтиришни мақсад қилган ва Митчеллни эҳтимолий номзод сифатида кўрмоқда.

27 ёшли Тайрик Митчелл «Кристал Пэлас» таркибида 2020 йил ёзидан буён ўйнаб келмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йил июни охиригача мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 25 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Жорий мавсум Англия премьер-лигасида Митчелл тўртта учрашувда майдонга тушиб, икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!