"Ливерпуль" грандлар сўраётган ҳужумчига нарх белгилади
«Ливерпуль»нинг нидерландиялик ҳужумчиси Коди Гакпо ёзги трансфер ойнасининг энг қизиқарли номзодларидан бирига айланмоқда.
Англия премьер-лигасининг яна бир гранди – «Тоттенхэм» уни ўз сафига қўшиб олиш ниятида экани маълум бўлди.
Маълумотларга кўра, мерсисайдликлар вингер учун талаб қилаётган сумма аниқлашган. Anfield Watch нашри хабар беришича, «Ливерпуль» Гакпони 72 миллион фунт стерлинг атрофидаги таклиф эвазига қўйиб юборишга тайёр.
Коди Гакпо 2023 йилда ПСВ клубидан «Ливерпуль»га ўтган эди. Шу вақтга қадар у «қизиллар» сафида 180 та ўйинда майдонга тушиб, 50 та гол урди ва 23 та голли узатма муаллифига айланди.

Фикрлар