"Ливерпуль" ҳимояга Англия терма жамоасининг икки ўйинчисини олиб келади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Ливерпуль» Англия терма жамоаси ҳимоячилари Жон Стоунз ва Эзри Консани жамоага таклиф этиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар берди.

Манба маълумотига кўра, ҳозир эркин агент мақомига эга бўлган Стоунз мерсисайдликлар сафига ўтишга қарши эмас. У 2026 йилги жаҳон чемпионатидаги ўйинлари орқали трансфер бозоридаги нуфузини янада оширган. 

«Ливерпуль» бош мураббийи Андони Ираола эса «Астон Вилла» ҳимоячиси Консани жамоага қўшиш орқали тактик вариантлар кўламини кенгайтириш мумкин, деб ҳисобламоқда.

2026 йилги жаҳон чемпионатида Конса саккизта ўйинда майдонга тушиб, бир бор гол урди. Стоунз бешта учрашувда иштирок этди, аммо гол ёки голли пас билан ажралиб турмади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!