"Ливерпуль" Испаниядан зўр ҳимоячи топди
«Ливерпуль» ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирмоқда. Манбаларга кўра, «Ливерпуль» 31 ёшли испаниялик универсал ҳимоячи Маркос Льоренте билан шартнома имзолаш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар берди.
Хабарда қайд этилишича, ҳозирча «Атлетико» раҳбарияти футболчини сотиш ниятида эмас. Льоренте 2019 йилдан бери мадридликлар сафида ўйнаб келмоқда ва клуб унинг шартномасини узайтиришни мақсад қилган.
Маркос Льоренте 2021 йилда «Атлетико» таркибида Испания чемпиони бўлган. Жорий йилда эса у Испания терма жамоаси билан жаҳон чемпионатида ғолибликни қўлга киритди.

Фикрлар