"Ливерпуль" осиёлик юлдузни сотадиган бўлди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Ливерпуль» қишки трансфер ойнасида ярим ҳимоячи Ватару Эндо бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр. TEAMtalk нашрининг ёзишича, клуб шу билан бирга ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш учун янги номзодларни ўргана бошлаган.

33 ёшли япон футболчиси жорий мавсумда Англия премьер-лигасида бир дақиқа ҳам майдонга тушмади. У «Ливерпуль»нинг илк тўрт учрашувида захирада қолди, шунингдек, Чемпионлар лигаси учун тақдим этилган рўйхатга ҳам киритилмади.

Эндонинг шартномаси мавсум охиригача мўлжалланган. Шу боис қишки трансфер ойнаси клуб учун унинг кетишидан маълум миқдорда даромад олишнинг сўнгги имконияти бўлиши мумкин.

Манба маълумотига кўра, Эндо жамоани тарк этган тақдирда, «Ливерпуль» кўриб чиқаяпган асосий номзодлардан бири «Фиорентина» ярим ҳимоячиси Шер Н'Дур ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!