"Ливерпуль" "Сити"га қарши тўқнашув олдидан икки етакчисидан айрилди
«Ливерпуль» бош мураббийи Андони Ираола терма жамоалар ўйинлари сабабли танаффусдан сўнг Англия премьер-лигаси қайта старт олиш арафасида жамоада юзага келган кадр муаммолари ҳақида гапирди.
Мураббий сўзларига кўра, «Манчестер Сити»га қарши навбатдаги учрашувда Коди Гакпо ва Александер Исак майдонга туша олмайди. Иккала футболчи ҳам ўз миллий терма жамоалари сафида ўйнаган ўйинларда жароҳат олган.
«Коди Гакпотўпиқдан жароҳат олди. Унда бунга ўхшаш муаммо аввал ҳам кузатилган, шунинг учун асосий масала — оғриққа қай даражада дош бера олишида. Ҳозир у индивидуал дастур бўйича шуғулланяпти, лекин якшанба кунигача ўйинга тайёр бўлмайди. Алекс Исаакда эса сон қисмида кичик жароҳат бор. Жиддий эмас, ўзи тайёрман, деб ҳис қилгани заҳоти сафга қайтади. Ҳар икки ҳолатда ҳам футболчиларни узоқ муддатга йўқотиб қўйиш ҳақида гап кетмаяпти», – деди Ираола.
Беш турдан сўнг «Манчестер Сити» 15 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. «Ливерпуль» эса тўққиз очко жамғарган ҳолда олтинчи поғонада жойлашган.

Фикрлар