"Ливерпуль" таркибни немис ҳужумчиси билан кучайтиради

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Ливерпуль» ёзги трансфер ойнасида «Ньюкасл» ва Германия терма жамоаси ҳужумчиси, 24 ёшли Ник Вольтемадени ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. CaughtOffside нашрининг ёзишича, мерсисайдликлар ҳужум чизиғини кучайтириш бўйича бир қатор номзодларни ўрганаётгани, улар орасида немис форварди алоҳида эътиборга тушгани айтилмоқда.

Манбага кўра, Вольтемаденинг жорий трансфер ойнасида «Ньюкасл»ни тарк этиши эҳтимоли жуда юқори. Клуб раҳбарияти ҳам, футболчининг ўзи ҳам барча томонларни қониқтирадиган келишувга тайёр экани қайд этилмоқда.

 Ник Вольтемаде 2025 йил ёзида «Штутгарт»дан «Ньюкасл»га 75 миллион евро эвазига ўтган эди.

Ўтган мавсумда ҳужумчи «қарғалар» сафида 51 ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 5 та голли узатма муаллифи бўлди. Transfermarkt портали Вольтемаденинг ҳозирги бозор қийматини 55 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!