Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

«Ливерпуль» — уругвайлик истеъдод учун асосий даъвогар

«Ливерпуль» 16 ёшли Николас Скоттини сотиб олишни режалаштирмоқда, аммо у ФИФА қоидаларига кўра фақат 2027 йилдан кейин ўта олади.

Уругвайнинг «Дефенсор Спортинг» клубида тўп суришга улгурган 16 ёшли вингер Николас Скотти яқин йилларда Англияга йўл олиши мумкин. 

Манба маълумотига кўра, ёш истеъдод учун асосий даъвогар сифатида «Ливерпуль» клуби кўрсатилмоқда. Футболчи шартномасида 9,4 миллион евро миқдорида тўлов мажбурияти  белгиланган. Шу билан бирга, «Дефенсор Спортинг» молиявий қийинчиликларга дуч келаётгани сабабли, трансфер нархи бундан арзонроқ бўлиши кутилмоқда.

Шу билан бирга, ФИФА қоидаларига биноан, футболчи фақат 18 ёшга тўлгандан сўнг бошқа мамлакат клубига ўтиши мумкин. Демак, Скотти билан боғлиқ эҳтимолий битим 2027 йил ноябригача амалга ошмайди.

16 ёшли Николас Скотти Жанубий Америкадаги энг истиқболли ёш футболчилардан бири сифатида тилга олинмоқда. Манбаларга кўра, унга «Арсенал» ва «Манчестер Юнайтед» клублари скаутлари ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ