"Ливерпуль" зўр футболчини "Реал" билан талашяпти
Европа матбуоти хабарига кўра, «Арсенал» ва Испания терма жамоаси яримҳимоячиси Мартин Субименди келаси ёзда жамоасини ўзгартириши эҳтимолдан холи эмас.
Маълумотларга қараганда, футболчи «канонирлар» асосий таркибидан мустаҳкам жой олишга муваффақ бўлмаса, клубдан кетишни сўрашга тайёр. Унга нисбатан қизиқиш билдирган жамоалар сони аллақачон ортган.
Хусусан, «Ливерпуль», «Бавария» ва «Реал Мадрид» Субимендининг ўйинини жиддий ўрганмоқда. Бу клублар яримҳимоячи атрофидаги вазиятни яқиндан кузатиб бормоқда. Эслатиб ўтамиз, Мартин Субименди Испания терма жамоаси таркибида 2026 йилги жаҳон чемпионати мусобақасида ғолибликни қўлга киритган.

Фикрлар