"Ливерпуль" - "Челси": Тайм сўнгида ҳисоб тенглашди! (матнли трансляция)
Ассалому алайкум, мухтарам футбол ихлосмандлари! Англия Премьер-лигаси 3-туридан ўрин олган "Ливерпуль" - "Челси" учрашуви матнли трансляция кўринишида эътиборингизга ҳавола этилади.
- 90'

Учрашув якунланди. Марказий ўйинда томонлар муроса кўчасини танлади.
- 90'

"Челси"нинг икки футболчиси жароҳат олиб майдонда ётибди.
- 90'

Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
- 90'

Жотанинг бош билан йўллаган зарбасини Менди қайтарди.
- 89'
Ҳозиргина ўйинга қўшилган Чалоба ўзини кўрсата бошлади ва рақиб ҳужумини бартараф этди.
- 87'

"Челси"да 6-ҳимоячи майдонга тушди. Жоржиньо ўрнига Чалоба ўйинни давом эттиради.
- 86'

Эндрю Робертсон ўз ўрнини Цимикасга бўшатиб берди.
- 85'
Бу сафар Салаҳ қулай имкониятдан фойдалана олмади. Унинг знг оёқда берган зарбаси кучсиз чиқди.
- 84'

Жарима майдонига кирган Ковачич зарбани ўхшата олмади. Алиссон вазиятни бартараф этди.
- 82'
Жоржиньодан ноаниқ пас ва "Челси" яна ҳимояланишга маҳкум.
- 81'
Катта куч билан ҳимояланаётган лондонликлар қарши ҳужумлардан максимал фойда чиқаришга ҳаракат қилмоқда.
- 79'
Эдуар Менди навбатдаги зарбани бартараф этди.
- 79'
Мерсисайдликлар турли хил усуллар билан рақиб жарима майдонига ёриб киришга ҳаракат қилмоқда. Фойдасиз.
- 77'
Мане ҳужумда қоида бузди ва "Ливерпуль"нинг навбатдаги ҳужуми бесамар якунланди.
- 75'
Лондонликлар орқа чизиқда тўпни назорат қилмоқда.
- 74'

Жордан Хендерсон ўрнига Тьяго Алькантара ўйинга қўшилди.
- 73'

Жарима майдонига оширилган тўпни ҳимоячилар узоқлаштирди, Кейин, Маунтнинг зарба беришига Салаҳ йўл қўймади.
- 72'
Маунтнинг узатмасини ҳимоячилар қайтарди. Бурчак зарбаси.
- 70'
Сўнгги дақиқаларда "аристократлар" бироз фаоллашиб қолди. Бунга "Ливерпуль" сабаб бўлиши ҳам мумкин.
- 68'

Майдон эгалари навбатдаги бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.
- 66'
Жарима майдони марказига оширилган тўпга Салаҳ мослаша олмади, вазият бор берилди.
- 64'

Лукакунинг дарвозага кириши аниқ бўлган зарбаси йўлига Матип блок қўйди. Ҳимоячидан сейв.
- 62'
Клопп шогирдлари катта куч билан босим уюштирмоқда. "Челси" мудофааси матонат билан ҳимояланяпти.
- 60'

Робертсоннинг уриниши аниқ бўлди ва яна Менди вазият қаҳрамони.
- 59'

Бу сафар Фабиньо ўз омадини синаб кўрди. Менди ўз ўрнида.
- 58'
Хендонинг зарбасидан сўнг тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди ва "Энфилд"дагилар олқишига сазовор бўлди.
- 57'
Маунт Лукакунинг имкониятларини ҳаддан ортиқ юқори баҳолаб юборди. Пас анча кучли чиқди.
- 55'
Маненинг жарима майдонига берган пасини Жоржиньо узоқлаштирди.
- 54'
Мерсисайдликларнинг босими тобора ошиб бормоқда.
- 52'

Виржил Ван Дейкнинг олис масофадан йўллаган "пушка"сини Менди қайтарди.\
- 51'
Диогу Жотанинг бош билан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ кетди.
- 50'
Жотанинг узатмасига Салаҳдан олдин Рюдигер етиб келди.
- 49'
Ромелу Лукаку ҳужумда яккаланиб қолмоқда.
- 48'
Сон бўйича устунликка эришган "қизиллар" босимни оширмоқда.
- 46'

Бўлислар оралиғида Тухель икки ўзгаришга қўл урди: Тьяго Сильва ҳамда Ковачич Хаверц ва Канте ўрнига майдонга тушди.
- 46'

Иккинчи тайм бошланди!
- 46'
Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!
- 45'

Танаффус!
- 45'

Рюдигер ва Мендига сариқ карточка кўрсатилди.
- 45'
Майдонда катта жанжал бошланди. Бир неча футболчилар ўзаро жиддий тортишиб кетди.
- 45'
ГОООООООООООООЛ! "Ливерпуль" ҳисобни тенглаштирди!
Ўзидан чап томонга зарба берган Салаҳ мувозанатни тиклади.
- 45'
"Аристократлар" кўпчилик бўлиб реферига эътироз билдирмоқда. Бироқ фойдасиз.
- 45'

Энтони Тейлор видеотакрорларни кўриш учун майдон четига йўл олди ва пенальти белгилади. Жэймс эса майдондан четлатилди.
- 45'
"Челси" жарима майдони ичида саросимали вазият юзага келди. Тўп Жэймснинг қўлига тегди ва катта эҳтимол билан, ҳакам ВАРни кўргач пенальти белгилайди.
- 45'

Биринчи бўлимдаги тўхталишлар ўрнини қоплаш мақсадида 3 дақиқа қўшиб берилди.
- 43'
Арнольд тўпни тўхтатишда техник хатога йўл қўйди ва ҳужум эрта якунланди.
- 42'

Роберто Фирмино ўз ўрнини Диогу Жотага бўшатиб берди.
- 41'

Канте майдонда ётибди. Унга тиббий ёрдам керак.
- 39'
Жарима майдонига оширилган тўпни Менди ушлаб олди.
- 38'
Жарима майдонига яқин ҳудудда Салаҳга нисбатан қоида бузилди. Стандарт вазият.
- 36'
Эллиот қулай имкониятни кўкка совурди. Харви жарима майдони ичидан ноаниқ зарба берди.
- 35'
Мэйсон Маунтнинг яқин масофадан берган зарбаси бироз ноаниқ кетди.
- 34'
Ван Дейкка тегган Лукакунинг зарбаси Алиссоннинг қўлларига бориб тушди.
- 33'
Кантенинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси кучсиз чиқди.
- 31'
Жамоадоши узатган тўпга Садио Мане етиб бора олмади.
- 29'

Жоржиньога тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 27'

Рис Жэймс воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди.
- 25'
Маунт берган пас йўналишини Матип ўзгартирди ва Лукаку тўпга ета олмади.
- 24'

Робертсоннинг узатмасидан сўнг ҳимоячилар хавфни бартараф этди.
- 23'
Ҳисобда ортда қола бошлаган "қизиллар" дарҳол олдинга ўта бошлади.
- 21'

ГОООООООООООЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!
Бурчакдан оширилган тўпни Кай Хаверц боши билан дарвозанинг узоқ бурчагига аниқ йўллади.
- 19'
Тўп ҳужумда Хендонинг қўлига тегиб кетди. Ҳакам тўпни "аристократлар" қайтариб берди.
- 17'

Жарима майдони ичида Ван Дейк зарба беришга ҳаракат қилди. Аммо ҳимоячилар унга имкон бермади.
- 15'
"Қизиллар" тўпни назорат қилмоқда.
- 14'
Зарба учун қулай позицияда турган Лукаку пас берди ва ижрода адашди.
- 13'

Лукаку ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
- 12'
Ўнг қанотдан етказиб берилган тўпни "Челси" ҳимоячилари узоқлаштирди.
- 10'
Хендерсон ўта қулай имкониятдан фойдалана олмади. "Ливерпуль" сардоридан тўпга мослашишда хато.
- 8'
Жарима майдони ичига оширилган тўп Рюдигерга қадар етиб келмади. Жарима зарбаси бурчак тўпига уланиб кетди.
- 7'
Жарима майдонига яқин ҳудудда Матип қоидани бузди. Лондонликларда стандарт вазият.
- 6'
Марказда Хаверцга нисбатан тактик фол ишлатилди. Хавфли чиқиши кутилаётган ҳужум секинлаштирилди.
- 4'
Харви Эллиотнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси бироз ноаниқ кетди.
- 4'
Салаҳ қулай позицияга чиқиб боришига Кристенсен йўл қўймади.
- 2'
Илк дақиқалардан майдон эгалари фаолроқ ўйин кўрсатмоқда.
- 1'

Ўйин бошланди!
- 0'
"Энфилд"га йиғилганлар "You will never walk alone"ни жўшқинлик билан куйлади. Ажойиб атмосфера!
- 0'
Бугунги ўйин қаҳрамонлари майдонга тушиб келди. Старт учун барчаси тайёр!

Фикрлар