"Ливерпуль" - "Кристал Пэлас". Матнли трансляция

Бироздан сўнг АПЛ 5-туридан ўрин олган "Ливерпуль" - "Кристал Пэлас" баҳси старт олади.  Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин. 


  • 90+4'

    Ўйин ўз якунига етди. "Ливерпуль" ўз майдонида "Кристал Пэлас"ни қийинчиликсиз мағлуб этди. 

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 89'

    ГООООООООЛ! Кеита пушка зарбаси билан ҳисобни 3-0 кўринишига келтириб қўйди.  

  • 87'

    Ҳендерсонмайдонни тарк этди. Унинг ўрнига Ориги майдонга тушди. 

  • 84'

    Галлагерга нисбатан Милнер ўйин қоидасини бузди. 

  • 81'

    Меҳмонлар бурчак зарбасидан унумли фойдалана олмади. 

  • 81'

    Эдуард дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди. Алессон тўпни қайтарди. 

  • 78'

    ГОООООООООЛ! Моҳаммед Салаҳ бурчак зарбасидан сўнг гол уриб, ҳисобни 2-0 кўринишига келтириб қўйди. 

  • 76'

    Жота майдонни тарк этмоқда. Унинг ўрнига Жонс ўйинни давом эттиради. 

  • 73'

    "Кристал Пэлас" "Ливерпуль" жарима майдони атрофида жуда ҳавфли ҳаракат қилмоқда. 

  • 71'

    Андре Айю яхши вазиятда турган шеригига пас бериш ўрнига ноаниқ зарба йўллади. 

  • 68'

    Кеитанинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини дарвозабой қайтарди. 

  • 65'

    Бентеке ўрнига Эдуард майдонга тушди. 

  • 65'

    Виржил Ван Дейкнинг бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 

  • 64'

    Манега нисбатан ўйин қоидаси бузилди. 

  • 62'

    Тьяго жароҳат олиб майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Кеита майдонга тушди. 

  • 61'

    Жота ўз жарима майдони атрофида ўйин қоидасини бузди. 

  • 59'

    "Ливерпуль" фойдасига жарима зарбаси. Тўп жонли девордан ўтмади.

  • 56'

    Митчелл ҳимояда ишончли ўйнади. Бурчак тўпи.

  • 54'

    "Кристал Пэлас" олдинга ўтаётган бир пайтда Алессон тўпга чиқиб келди. 

  • 51'

    Жордан Хендерсоннинг ноаниқ узатмаси туфайли "қизиллар" ҳужуми барбод бўлди.

  • 49'

    Тўп Митчеллнинг қўлига тегди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 48'

    Салаҳнинг уринишидан сўнг дарвозабон тўпга эга чиқди.

  • 46'

    Ўйин қаҳрамонлари майдонга қайтди. Навбат бизники!

  • 45+1'

    Биринчи бўлим ўз якунига етди. Ҳозирча майдон эгалари минимал ҳисобда олдинда бормоқда. 

  • 45+1'

    Биринчи бўлимнинг асосий вақтига бир дақиқа қўшиб берилди. 

  • 45+1'

    "Кристал Пэлас" бурчак зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди. 

  • 43'

    "Ливерпуль" бурчак зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди. Цимикаснинг зарбасидан дарвозабон тўпни қайтарди. Мане эса бўш қолган дарвозани ишғол этиб кетди. 

  • 40'

    Заҳа ўтиб кетаётган эди. Ҳендерсон уни тўхтатиб қолди. Сариқ карточка. 

  • 39'

    ЖОООООООТААА. Тьягонинг зарбасидан кейин дарвозабон тўпни қайтарди, Жота эса бўш дарвозани ишғол эта олмади. 

  • 38'

    "Ливерпуль" жарима майдончаси ичида Бентеке йиқилиб тушди. Пенальти эмас. 

  • 37'

    Милнер рақибга нисбатан қўпол тарзда ўйин қоидасини бузди. 

  • 33'

    Маненинг чалқанча усулда тепган тўпи яна ҳимоячиларга тегиб қолди. 

  • 34'

    Жотанинг зарбаси дарвоза томон боришига ҳимоячилар тўсқинлик қилишди. Бурчак зарбаси. 

  • 32'

    Милнер ва Фабиньо дарвоза томон кучли зарба йўллади, ҳимоячилар дарвозабонга иш қолдирмади. 

  • 31'

    Салаҳнинг узатмасидан сўнг Тьяго тўпни ўтказиб юборди, Милнернинг зарбаси эса ҳимоячиларга тегиб қолди. 

  • 29'

    Салаҳнинг узатмасидан сўнг ҳимоя тўп йўлига тўғаноқ бўлди. Мезбонлар фойдасига бурчак зарбаси. 

  • 26'

    Бентеке жарима майдончаси ичига кириб бориб, зарба йўллади, аммо ҳимоячи тўпга тўпни қайтарди. Бурчак зарбаси. 

  • 24'

    "Кристал Пэлас" "Энфилд"да анча дадил ҳаракат қилмоқда. 

  • 20'

    "Кристал Пэлас" бурчак зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди, бироқ ҳимоячилар тўпни қайтариб юборди. 

  • 18'

    Салаҳнинг заргаронан узатмасидан сўнг рақиб ҳимоячиси тўпга биринчи улгурди. 

  • 16'

    Ҳендерсоннинг яқин масофадан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди. 

  • 13'

    Алкантарадан Милнерга ажойиб пас, аммо ҳимоячилар англиялик футболчини тўхтатиб қолишди. 

  • 10'

    "Ливерпуль" футболчилари рақиб жарима майдони ичига кетма-кет узатмалар амалга оширди. Ҳимоячилар ўз ўрнида. 

  • 8'

    Жота яқин масофадан кучли зарба йўллади, бироз ноаниқ.

  • 8'

    Фабиньонинг узатмасини ҳимоячилар қайтариб юборди. 

  • 6'

    "Кристал Пэлас" ҳужумга ўтаётган бир пайтда Ван Дейк ҳимояда ишончли ўйнади. 

  • 5'

    "Кристал Пэлас" жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди. Аммо ҳимоячилар ишончли ўйнади. 

  • 3'

    Меҳмонлар ўйинни жуда ҳам ҳавфли ҳужумлар билан бошлади. 

  • 2'

    "Кристал Пэлас"да жуда ҳам яхши вазият вужудга келди. Аммо Алессон сўнгги паллада дарвозасини голдан сақлаб қолди. 

  • 0'

    Ассалому алейкум футбол мухлислари. АПЛ 5-туридан ўрин олган "Ливерпуль" - "Кристал Пэлас" баҳсига старт берилди. Мазкур ўйиндан онлайн хабардор бўлиб туриш учун сайтимизни кузатиб боринг. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!