"Ливерпул" - "Милан". Матнли трансляция
Бироздан сўнг Европа Чемпионлар лигаси "B" гуруҳидан ўрин олган "Ливерпуль" - "Милан" баҳси старт олади. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин.
- 90+5'
Ўйин ўз якунига етди. "Ливерпуль" қийин кечган баҳсда "Милан"ни мағлуб этди.
- 90+3'
"Милан" ўйин якунига яқин жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди.
- 90'
Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.
- 88'
Кессиега сариқ карточка кўрсатилмоқда.
- 84'
Хендерсон ва Салаҳ ўйиндан олинди. Чамберлен ва Милнер майдонга тушди.
- 82'
"Милан" иккинчи бўлимда ҳали айтарлик ҳавфли вазият ярата олмади.
- 78'
Юқоридан узатилган тўпни Жиру дарвозага тўғрилаб юбора олмади.
- 76'
Кессие ҳужумда ўйин қоидасини бузди.
- 73'
"Милан" футболчиси Жируга ҳаводан пас берди. У эса тўпга улгурмади.
- 72'
"Милан" сафида Тонали майдонда кўриниш берди.
- 71'
Жота майдонни тарк этмоқда. Жонс унинг ўрнини эгаллади. Шунингдек, Тьягу Кеитани алмаштирди.
- 69'
ГОООООООООЛ! "Ливерпул" футболчиси Хендерсон олис масофадан гол уриб жамоасини олдирга олиб чиқди.
- 62'
Жиру Леау ўрнида ўйинни давом эттиради.
- 60'
"Милан" қарши ҳужумга ўтди, майдон марказидаги хато пас эвазига гол тугалланмай қолди.
- 57'
Кеита қанотдан кириб бориб, узатма амалга оширди, аммо Алессон тўпни эгаллаб олди.
- 53'
Робертсон бурчак зарбасини тепиб берди. Ребич тўпни узоқлаштирди.
- 51'
Оригининг зарбаси бироз ноаниқ кетди.
- 51'
Калабриа Салаҳни тўхтатиб қолди. "қизиллар" фойдасига бурчак зарбаси.
- 48'
ГОООООООООЛ! Салаҳ яқин масофадан тўпни дарвозага жойлаб қўйди ва ҳисобни тенглаштирди.
- 47'
Майдон марказида Томори жароҳат олиб ётибди, аммо у ўрнидар турди.
- 46'
Ўйннинг иккинчи бўлимига старт берилди.
- 45+1'
Биринчи тайм ўз якунига етди. "Милан" бўлим сўнггида урилган икки гол эвазига ҳозирча "Ливерпуль"дан олдинда бормоқда.
- 45'
Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 1 дақиқа қўшиб берилди.
- 44'
ГОООООООООООООЛ! "Милан" қарши ҳужумдан яна бир гол уриб кетди. Ребичнинг зарбасидан сўнг Робертсон чизиқ устида тўпни сақлаб қолди, бироқ Браи бўш дарвозани ишғол этди.
- 42'
ГОООООООООООЛ! Ўйинда ҳисоб тенглашмоқда. Анти Ребич дарвозанинг олис бурсагига аниқ жойлаб қўйди.
- 40'
Майдон марказида "Ливерпуль" футболчиси Ориги жароҳат олиб ётибди.
- 34'
Арнолднинг зарбасидан сўнг ҳимоячилар тўп йўлига ғов бўлди.
- 33'
Арнолд бурчак зарбасини амалга ошириб беради.
- 31'
Кеитанинг зарбасидан сўнг тўп "Милан" футболчисига тегиб майдонни тарк этди.
- 27'
"Милан" кетма-кет "қизиллар" жарима майдончасига тўпни узатди, аммо ҳимоячилар тартибли ўйнади.
- 27'
"Милан" ниҳоят рақиб жарима майдончасига ўтди.
- 23'
Елкама-елка курашда Томори Оригини қулатди.
- 23'
"Милан" ҳозирча рақиб жарима майдонига яқин кела олмади.
- 20'
Матипнинг бош билан йўллаган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.
- 18'
Салаҳ ўнг қанотдан жарима майдонига кириб бораётган бир пайтда Кессие унинг йўлига тўғаноқ бўлди.
- 16'
"Ливерпуль" ўйинда яққол устунлик қилмоқда.
- 14'
Қандай сееееейв! Меньян Салаҳнинг пенальтидан ва такрор йўллаган зарбасини қайтарди
- 13'
"Ливерпуль" пенальти тепиш имкониятига эга бўлди. ТЎп ёнида Салаҳ
- 10'
ГООООООООЛ! "Ливерпуль" ўйинда ҳисобни очди. Томори ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди.
- 6'
Ҳозирча жамоалар олдинга ўтишга шошилмаяпти.
- 1'
Учрашувга старт берилди!
- 0'
Ўйин бошланиш арафасида. Футболчилар майдонга тушиб келишмоқда.
Фикрлар