"Ливерпуль" - "Тоттенхэм" учрашувидаги ҳакамлар хато қилишмагани айтилди

Англия профессионал ҳакамлар кенгаши Англия Премьер-лигаси 26-тури доирасида “Ливерпуль” ҳамда “Тоттенхэм Хотспур” жамоалари ўртасидаги баҳсда ишлаган Жонатан Мосс учрашувдаги биринчи пенальтини тўғри белгилаганлигини маълум қилди. Бу ҳақда Sky Sports хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, “шпорлар” ҳужумчиси Харри Кейн бирга бир вазиятга чиқиб, Кариуснинг тўпга отилишидан сўнг йиқилган эди. Ҳакамлар эса узоқ муҳокамадан сўнг пеналти белгилашга қарор қилган эдилар.

“Ҳакамлар ўйин давомида, реал вақт режимида тўғри қабул қилишди. Ҳакамлар Кейн офсайдда эмаслигини ва пенальтини борлигини ўз вақтида кўра билишди”, – дейилади хабарда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!