"Ливерпуль", "Бавария" ва "Челси" бир ҳимоячи учун кураш олиб боради
"Ренн" марказий ҳимоячиси Жереми Жаке учун Европанинг 3та гранд клуби курашмоқчи.
Хабарларга кўра, яқиндагина 20 ёшли ҳимоячи Лондон клуби билан шахсий келишувга эришгани, бироқ трансфер шартларини ҳал қила олмагани маълум бўлган эди. Манбага кўра, Англиянинг "Ливерпуль" ва Германиянинг "Бавария" клублари вазиятни кузатиб бормоқда. Мерсисайлликлар ва мюнхенликлар қишда катта трансферларга қўл урмаса, ёки "Челси" мақсадига ета олмаса, футболчи учун кураш ёзда давом этиши кутилмоқда. Жакенинг "Трансфермаркт" порталидаги нархи 20 миллион еврони ташкил этади. Бироқ "Ренн" футболчи учун камиди 65 миллион евро талаб қилмоқда.
Маълумот учун, футболчининг ўзи "Челси"да ўйнашни кўпроқ истамоқда.



Фикрлар