"Ливерпуль" 17 ёшли бразилиялик футболчи учун рус клуби билан кураш олиб боради

“Васка да Гама” клуби ҳужумчиси Таллес Магно фаолиятини Европада давом эттириши мумкин.

Net Vasco нашри тарқатган хабарга кўра, 17 ёшли бразилиялик футболчига “Краснодар” ва “Ливерпуль” клубларидан жиддий қизиқишлар мавжуд. Рус клуби уни қўлга киритиш учун 15 млн евро тўлалашга тайёр.

Transfermarkt сайти эса Магнони 4,5 миллион еврога баҳоламоқда. У жорий мавсум “Васка да Гама”да бор йўғи 6 та ўйинда майдонга тушган бўлсада, рақиблари дарвозасига 3 та гол урди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!