"Ливерпуль" 35 ёшли дарвозабон билан шартнома имзоламоқчи

  • 10 август, 2019, 20:31
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Кутилмаганда Алиссон жароҳат олгач “Ливерпуль” трансфер бозорида эркин агент бўлиб турган тажрибали посбонларни қидиришни бошлаб юборди.

Tecno

Liverpool Echo нашри тарқатган хабарга кўра мерсисайдликлар 35 ёшли Энди Лонерганни таркибга жалб этишмоқчи. Таъкидлаш керакки, ушбу дарвозабон мавсумлар оралиғида АҚШда “Ливерпуль” сафида кўрикда бўлди ва хатто ўйинларнинг бирида иштирок этди.

Маълумот учун, гарчи АПЛда ёзги трансферлар ойнаси ёпилган бўлсада, жамоалар эркин агент мақомидаги футболчилар билан шартнома имзолашлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, шифокорлар Алиссоннинг камида 4-6 ҳафта майдонга тушолмаслигини айтишмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!