"Ливерпуль" 55:0 ҳисобида ғалаба қозониши мумкин, аммо...
Собиқ футболчи Пол Мерсон "Манчестер Сити" АПЛда ғолиб бўлишига ишонч билдирмоқда.
"Ливерпуль" "Саутгемптон"ни 55:0 ҳисобида мағлуб этиши мумкин, аммо энди бу муҳим эмас. Уларда чемпионликни қўлга киритиш учун имконият йўқ.
"Қизиллар" яна нима қилиши керак. Ушбу жамоа икки марта кубок финалида ғолиб чиқди. Шунингдек, ЕЧЛ финалида ҳам ўйнашади. Сўнгги турлар олдидан АПЛ чемпионлиги учун курашди. Уларнинг қилган ишлари ҳайратланарли. Ахир, таркиб у қадар ҳам кучли эмас.
Ҳеч қандай ҳурматсизлик йўқ. Бироқ Англия Лига кубоги финал учрашувида мерсисайдликлар таркибида 37 ёшли Милнер ҳаракат қилди. Унинг айни вақтдаги даражаси Гюндоган, Бернарду ёки Маҳрезники каби эмас.
Жамоалар ўртасида тафовут бор. Шу сабабли, "Ливерпуль"нинг муваффақият қозониши яна ҳам ажойиб", - деди "Арсенал" собиқ футболчиси.
Фикрлар