“Ливерпуль” 8 футболчининг жавобини беради

  • 31 мая, 2021, 22:40
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Ливерпуль” ёзда янги футболчиларни сотиб олиш учун маблағ топиш мақсадида жамоага айтарли фойда келтирмаган ўйинчиларни трансферга қўйишга қарор қилди.

Tecno

Клуб хўжайинлари саккиз нафар футболчини сотиб, уларнинг трансферидан 80 миллион фунт ишлаб олмоқчи.

Юрген Клопп келаси мавсумда ярим ҳимоячилардан Марко Груйич, Такуми Минамино, Жердан Шакири, ҳужумчилардан Дивок Ориги ва Ҳарри Уилсон, дарвозабон Лорис Кариус, ва Тайво Авони ва Бен Вудборн каби футболчиларга ишонч билдирмаслигини маълум қилди.

“Ливерпуль” келаси мавсум олдидан марказий ҳимоячи ва кўп гол ура оладиган ҳужумкор футболчи олишни режалаштирмоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию