"Ливерпуль" афсоналаридан бири Австралия клубида иш бошлади
“Ливерпуль” клубининг собиқ ҳужумчиси Робби Фаулер ўзининг мураббийлик фаолиятини Австралияда бошлади.
Sky Sports тарқатган хабарга кўра 44 ёшли англиялик мутахассис янги ҳафтадан бошлаб “Брисбен Роар” клубини бошқаради. Таъкидлаш керакки, ушбу жамоа айни дамда мамлакат чемпионатида 9-ўринни эгаллаб турибди.
Таъкидлаш керакки “Брисбен Роар” мавсумнинг сўнгги учрашувини вақтинча мураббий ҳисобланган Даррен Дэвис қўл остида ўтказади. Кейин эса жамоа бошқаруви Фаулерга ўтади ва у “Брисбен Роар”ни янги 2019/20 йилги мавсумга тайёрлайди.
Маълумот учун, Робби Фаулер учун Австралия бегона эмас. У 2009-2011 йилларда ушбу мамлакатда “Норт Квинсленд Фьюри” ва “Перт Глори” жамоалари шарафини ҳимоя қилган.
Фикрлар