"Ливерпуль" афсонаси коронавирусга чалинди
"Ливерпуль" клуби афсонаси Кенни Далглиш коронавирус билан касалланди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.
Унга кўра, 69 ёшли собиқ футболчи 8 апрель куни даволаниш учун касалхонага ётқизилган. Ҳозирча унда касаллик аломатлари пайдо бўлмагани айтилмоқда.
Далгиш “Ливерпуль” сафида 1977 йилдан 1990 йилгача тўп сурган. Ушбу вақт ичида мерсисайдликлар билан жами 22 та соврин қўлга киритган.
Бундан ташқари, у “Ливерпуль”ни 2 марта (1985-1991, 2011-2012) бошқарган.
Фикрлар