"Ливерпуль" афсонаси майдонга қайтмоқда
Жорий йилнинг Март ойида "Ливерпуль" ҳамда "Боруссия Дортмунд" клуби афсоналари ўртасида учрашув ўтказилади. Бу ҳақда "қизиллар" матбуот хизмати хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, мазкур беллашувда мерсисайдликлар афсонаси Стивен Жеррард ҳам иштирок этади. Ўртоқлик учрашуви 28 март куни "Энфилд" ўйингоҳида бўлиб ўтади.
Жеррард "Ливерпуль" тарихидаги энг яхши футболчиларидан бири ҳисобланади. Стивен 1997 йилдан 2015 йилгача инглиз клуби шарафини ҳимоя қилган.
Эслатиб ўтамиз, англиялик ярим ҳимоячи 2017 йилда футболчилик фаолиятини якунлаган. Унинг сўнгги клуби Саудия Арабистонинг "Ал-Иттифоқ" жамоаси бўлган. Айни пайтда Стивен футбол мураббийи ҳисобланади.



Фикрлар