"Ливерпуль" Арне Слот билан расман хайрлашди: Клубнинг мутахассис билан қайд этган статистикаси қандай?
"Ливерпуль" клуби бош мураббий Арне Слот билан ҳамкорлик тўхтатилганини расман тасдиқлади. Қарор дарҳол кучга кирган.
Клуб баёнотига кўра, янги бош мураббийни тайинлаш жараёни бошланган.
"Қизиллар" 47 ёшли нидерландиялик мутахассис қўл остида 2025/26 мавсумда Англия Премьер-лигасида 5-ўринни эгаллади, бироқ қўшимча йўлланма орқали Чемпионлар лигасига йўл олди.
Слот 2024 йилда Юрген Клопп ўрнини эгаллаб, "Ливерпуль"га келган эди. У жамоа билан фақат бир соврин — 2024/25 йилги Англия чемпионлигини қўлга киритди.
Унинг бош мураббийлик даврида клуб 113 та ўйин ўтказиб, 66 та ғалаба, 18 та дуранг ва 29 та мағлубият қайд этди. Голлар нисбати — 227:140.
Шу икки йил давомида "Ливерпуль" трансферларга 523 миллион евро сарфлаб, 9 нафар футболчини таркибга қўшди.

Фикрлар