“Ливерпуль” Арне Слот бўйича якуний қарорга келди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Англия чемпионлиги унвонини муносиб ҳимоя қила олмаган “Ливерпуль” клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи Арне Слот келажаги бўйича бир қарорга келди.

Мерсисайдликлар жорий мавсум якунланганидан кейин бош мураббий Арне Слот билан хайрлашишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда журналист Николо Скира Х ижтимоий тармоғида хабар берди.

- Турли маълумотларга қарамай, “Ливерпуль” келаси мавсумда Арне Слотни мураббийлик лавозимида олиб қолмоқчи. “Ливерпуль” бу ёзда бош мураббийни алмаштиришни режалаштирмаяпти, - деб ёзди Скира.

47 ёшли Арне Слот “Ливерпуль”ни 2024 йилда бошқаришни бошлаган. Мураббий қўл остидаги биринчи мавсумда жамоа Англия чемпионати ғолибига айланди.

“Ливерпуль” Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. Жамоа 36 та учрашувда 59 очко жамғарган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!