"Ливерпуль" "Аталанта" футболчисига қизиқмоқда

"Ливерпуль" клуби "Аталанта" ярим ҳимоячиси Тён Копмейнерсга қизиқиш билдирмоқда.

"La Gazzetta dello Sport" нашри хабарига кўра, "қизиллар" бу борада Италия клубига мурожаат қилган. "Аталанта" нидерландиялик футболчини 40 миллион евродан камига қўйиб юбормоқчи эмас.

Тён Копмейнерс жорий мавсум А Серияда 16 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Бундан ташқари, 24 ёшли футболчи ўз терма жамоаси Нидерландия билан Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатининг 5 та баҳсида майдонга тушган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!