“Ливерпуль” барибир бир юлдузидан айрилади

“Ливерпуль” ёзда асосий ҳужумчиларидан бири Роберто Фирмино билан хайрлашишга тайёргарлик кўрмоқда.

Бразилиялик футболчи жамоасини ўзгартиришга қарор қилди ва бу ҳақда бош мураббий Юрген Клоппни  огоҳлантирди.

31 ёшли футболчи ўз юртида “Фигейренсе” ва “Томбенсе” жамоаларида тўп тепган. 2011 йили Европага кўчиб ўтди ва Германиянинг “Хоффенхайм” клубида тўрт йил ўйнади.

Фирмино “Ливерпуль”га 2015 йили олиб келинган. Шу пайтга қадар мерсисайдликлар сафида жами 352 та учрашувда қатнашиб, 107 та гол ва 78 та ассист муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!