“Ливерпуль”: Бу футболчи бунақа нархга арзимайди

“Ливерпуль” раҳбарияти “Бавария” ярим ҳимоячиси Тьяго Алькантарага анчадан буён оғиз солмоқда.

Англия чемпиони испаниялик ярим ҳимоячи билан тўрт йиллик шартнома шартларини келишиб бўлган. Бундеслига чемпиони эса бу ўйинчиси учун 30 миллион евро трансфер суммаси талаб қилмоқда.

Алькантаранинг “Бавария” билан шартномаси беш ойдан кейин якунланишини инобатга олиб, “Ливерпуль” 30 миллион евро ҳаддан зиёд кўп, деб баҳоламоқда. Алькантара шартномаси тугаши билан эркин агент сифатида истаган жамоасига текинга қўшилиши мумкин.

Юрген Клопп олишни истаётган Алькантара “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланади ва 2008-2013 йиллар каталонияликлар сафида тўп сурган ва кейин “Бавария”га кўчиб ўтганди.

575353_1

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!