“Ливерпуль” бу футболчини кетказганидан афсусда
Жорий мавсум чемпионлик унвонини муносиб ҳимоя қила олмаган “Ливерпуль” раҳбарияти дарвозабон Куивин Келлехерни ўтган ёзда “Брентфорд”га сотиб юборганидан пушаймон.
Келлехер 18 миллион фунтга сотилган ва янги клубида биринчи рақамли посбонга айланган. У жамоасига Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун курашда ёрдам бермоқда.
Шу билан бирга, “Ливерпуль”да айни пайтда дарвоза чизиғида муаммолар бор. Алиссон Беккер тез-тез жароҳат оляпти, катта умидлар билан олиб келинган Георгий Мамардашвили эса ишончли ўринбосар бўла олмаяпти.
TEAMtalk нашри маълумотига кўра, агар Алиссон ёзда “Ювентус”га кетса, клуб янги дарвозабон учун катта маблағ сарфлашига тўғри келади. Клуб асосий дарвозабон сифатида “Порту”дан Диего Коштани олиб келмоқчи.
Экспертлар Келлехерни қўйиб юбориш катта хато бўлганини таъкидламоқда. Чунки маҳоратли дарвозабоннинг жамоада бўлиши “Ливерпуль” муаммоларини ҳал қиларди. Мерсисайдликлар раҳбарияти ҳам бу трансфер хато бўлганини тан олди.

Фикрлар