“Ливерпуль”: Бу ҳужумчи Муҳаммад Салоҳ ўрнини босади

“Ливерпуль” жамоа тўпурари Муҳаммад Салоҳнинг кетишига тайёргарлик кўрмоқда. Клуб мисрлик ҳужумчи билан янги битим борасида бир тўхтамга кела олмаяпти.

Юрген Клоппга Салоҳнинг ўрнини босиши мумкин бўлган ўйинчилар орасида “Валенсия” вакили Карлос Солернинг ҳаракатлари маъқул келмоқда. Испания терма жамоасининг 25 ёшли ҳужумкор футболчиси жорий мавсумда юқори савияли ўйин кўрсатмоқда.

Солерга “Ювентус” ҳам қизиқиш билдираётгани “Ливерпуль”га бу ўйинчини олишни қийинлаштириб юборади.

Солернинг шартномаси 2023 йилнинг ёзида якунига етади. “Валенсия” уни ушлаб қолмоқчи. Бироқ, номдор клублардан бўлаётган таклиф футболчининг қарорига таъсир қилиши тайин.

“Валенсия” тарбияланувчиси жорий мавсумда барча турнирларда 28 маротаба майдонга тушиб, ўнта гол  ва бешта ассист муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!