"Ливерпуль" Бундеслигадан зўр ҳимоячи топди. Унга "Тоттенхэм" ҳам қизиқмоқда

"Вольфсбург" сафида Германия чемпионатида тўп сураётган нидерландиялик ҳимоячи Микки ван де Вен "Ливерпуль"нинг қизиқишлар доирасига тушиб қолди, деб хабар бермоқда The Guardian.

Манбага кўра, мерсисайдликлар уни ёзда сотиб олишмоқчи. Ўз навбатида "Вольфсбург" ван де Венни сотишдан 30 миллион еврога яқин даромад олишни режалаштирмоқда. Футболчи учун курашда “Ливерпуль”нинг асосий рақиби “Тоттенхем” ҳисобланади.

Ван де Вен 2021 йилнинг августидан бери "Вольфсбург" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ўтган мавсум футболчи Германия чемпиогнати 36 та ўйинда иштирок этиб, битта гол ва иккита голли узатмага муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!