“Ливерпуль” “Челси” ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда
“Ливерпуль” ёзги трансферлар ойнасида ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирмоқда.
Football Insider нашрининг хабар беришича, “қизиллар” “Челси” ҳимоячиси Леви Колвилл трансферини кўриб чиқмоқда. Футболчининг лондонликлар билан шартномаси 2029 йилга қадар амал қилади.
Transfermarkt портали ҳимоячининг нархини 50 миллион еврога баҳолаган.
Маълумот учун, Леви Колвилл “Челси” академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У ҳозиргача клуб сафида 78 та учрашувда иштирок этиб, 3 та гол ва 3 та ассист қайд этган.

Фикрлар