"Ливерпуль" дарвозабони Адриан: "2 ҳафта олдин мен қайерда ўйнашимни билмас эдим"

"Ливерпуль" клуби дарвозабони Адриан Кастильо УEФА Суперкубоги ғолибига айланганидан сўнг, ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бир ой олдин мен ўз мураббийим билан ва дўстларим билан Испанияда ишладим. 2 ҳафта олдин қайерда ўйнашимни билмас эдим - Испанияда ёки бошқа Лигада. Кейин "Ливерпуль" варианти пайдо бўлди. Бу менинг ҳаётимда қабул қилган энг муҳим қарор бўлди.

Мен имкониятга эга бўлишимни билардим, аммо бунчалик тез содир бўлишини кутмаган эдим. Бу йерда эканлигимдан жуда хурсандман ва футболчилар бошиданоқ менга ёрдам беришларидан ғурурландим. Улар мени очиқ қўл билан кутиб олишди. Бу ақл бовар қилмайдиган оқшом эди.

Ростини айтсам, дарвозабон учун пенальти бироз омадга боғлиқ, чунки сиз тўғри йўналишда сакрашингиз ва энг яхши тарзда ўйнашингиз керак. Сўнгги пенальтида чап томонга сакрадим, лекин охиригача кутдим ва ўнг оёғим билан тўпни қайтардим.

Мен тиззам билан йиқилдим, йигитлар ва мураббийнинг югуришини кутдим. Ҳамма сакраб тушди. Мен видеони қайта кўриб чиқишим керак. Чунки кўпчилик менга қаҳрамон сифатда қарамоқда. Бу умрим давомида эслаб қоладиган ақл бовар қилмас лаҳзалар эди.

Дарвозабоннинг ҳаёти шундай. Ҳамма нарсага тайёр туриш керак. Мен Алиссон ўтган мавсум клубда ва терма жамоада ажойиб ўйин намойиш этганини билардим. Аммо мен у билан асосий таркиб учун курашишга, рақобатлашишга ва унинг ривожланишига ёрдам бериш учун келдим. Соғлом рақобат иккаламиз учун ҳам, клуб учун ҳам яхши.

У ўйин олдидан менга "Омад тилаймиз, амиго" деб ёзди ва мен унга миннатдорчилик билдирдим. Бу жуда ёқимли эди, мен у билан ишлашда ўзимни жуда қулай ҳис этяпман. У тез орада соғайиб кетишига умид қиламан," - деди Адриан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!