“Ливерпуль” клуби дарвозабони Симон Миньоле жамоасини ўзгартириши мумкин.

Liverpool Echo нашри тарқатган хабарга кўра 30 ёшли бельгиялик посбонга Франциянинг “Ницца” клубидан жиддий қизқишлар пайдо бўла бошлаган. Бироқ, Миньоле давралар оралиғида жамоасини ўзгартириш ниятида эмас, у ёзгача сабр қилмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Алиссон “Ливерпул”га келгач Миньоле буткул захира посбонига айланиб қолди.

Маълумот учун, Миньоле жорий мавсум АПЛда бирорта ҳам ўйинда иштирок этмади.