"Ливерпуль" етакчилари сафга қайтди

"Ливерпуль" футболчилари Жордан Хендерсон ва Садио Мане машғулотларга қайтди. Улар 13 февраль куни "Бёрнли"га қарши баҳсда майдонга тушиши мумкин. 

"The Athletic" нашрига кўра, Хендерсон жароҳатдан тикланишга муваффақ бўлган. Бироқ бош мураббий уни навбатдаги учрашувда тўлиқ 90 дақиқа ўйнатмоқчи эмас.

Шунингдек, Маненинг ҳам Африка миллатлар кубогидан сўнг Ливерпуль шаҳрига қайтиб келгани айтилмоқда. Футболчининг келаси ўйинда иштирок этиш эҳтимоли юқори.

Маълумот ўрнида, "Ливерпуль" жамоаси ҳозирда АПЛнинг 24-туридан кейин 51 очко билан жадвалда 2-поғонадан жой эгаллаган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!