"Ливерпуль" етакчиларидан бири мавсум якунида жамоани тарк этади

  • 13.01.2026 18:10
  • Улуғбек Хошимов
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Ливерпуль" марказий ҳимоячиси Ибраима Конате мавсум сўнгида жамоасини алмаштириши мумкин.

Tecno

Таниқли инсайдер Девид Орнштейн берган хабарларга кўра, франциялик ҳимоячи билан "қизиллар" ўртасидаги янги шартнома бўйича келишув ҳалит ҳамон сўроқ остида турибди. Конатенинг мерсисайдликлар билан амалдаги шартномаси шу йилнинг ёзида якунига етади. Аввалроқ матбуотда унинг хизматларига Испаниянинг икки гранди "Реал" ва "Барселона” клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. 

Маълумот учун, 26 ёшли ҳимоячи жорий мавсум АПЛда 21та учрашувда майдонга тушиб, 5 бор сариқ карточка билан жазоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!