“Ливерпуль” Европанинг энг зўр вундеркиндини олади

“Ливерпуль” ёзги трансферлар вақтида “Порту” ярим ҳимоячиси Фабиу Феррейра Виейрани ўз таркибига қўшиб олмоқчи.

Маълумотларга қараганда, 21 ёшли плеймейкернинг амалдаги шартномаси келаси йили якунланади. “Порту” ҳозир бу вундеркиндни янги битимга кўндирмоқчи. Лекин “Ливерпуль”нинг таклифи вазиятни ўзгартириб юбориши мумкин.

Виейра ёшлар ўртасидаги Европа чемпионатининг энг яхши футболчиси, деб топилган эди. Унинг бошчилигидаги Португалия финалгача етиб келди, бироқ ҳал қилувчи баҳсда Германияга кичик ҳисобда ютқазиб қўйди.

Виейра Португалия чемпионатида 19 та учрашувда майдонга тушиб, юқори савияда тўп тепди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар