“Ливерпуль” фақат уч юлдузи сотилмаслигини билдирди. Улар ким?

“Ливерпуль” навбатдаги мавсумга янги бош мураббий Арне Слотт бошчилигида тайёргарлик кўрмоқда.

Янги мураббийлар штаби ўзлари таянадиган уч нафар футболчини танлаб олди. Клуб раҳбарияти бу ўйинчилар бўйича ҳеч қандай таклиф кўриб чиқилмаслигини кафолатлади.

Клубда қоладиган ўйинчиларнинг қисқа рўйхатига Муҳамма Салоҳ, Виржил ван Дейк ва Трент Александер-Арнольд киритилди. Бу ҳақда Transfer News Live ҳамда Mirror каби нуфузли манбалар маълумот берди.

Ўтган мавсум якунида “Ливерпуль”ни узоқ йиллардан бери бошқариб келган Юрген Клопп клубдан кетган эди. Шундан кейин аксарият мухлису мутахассислар германиялик мутахассиснинг ишончли ўйинчилари бўлган Муҳаммад Салоҳ ва Виржил ван Дейк ҳам жамоани тарк этишини кутаётганди.

“Ливерпуль” янги мавсумдаги илк расмий учрашувини 17 август куни Англия Премьер-лигасида дебютанти “Ипсвич” майдонида ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!