"Ливерпуль" франциялик ҳимоячини ўз сафига қўшиб олмоқчи

"Ливепруль" ёзги трансферлар ойнасида ҳимоядаги муаммоларни ҳал қилмоқчи. Шу сабабли, мерсисайдликлар "Айнтрахт" футболчиси Эван Ндикани ўз сафига қўшиб олишни истайди, дея хабар бермоқда "The Mirror" нашри. 

23 ёшли французнинг жамоаси билан амалдаги шартномаси мавсум сўнгида ўз ниҳоясига етади. Аммо томонлар ҳали янги битим борасида келишиб олмаган. Бу эса футболчини Германия клубини тарк этиш эҳтимоли юқори эканлигини билдиради.

Ндика учун курашда "Барселона" ҳам мавжуд. Каталонияликлар ҳам ҳимоячини эркин агент сифатида олиб келмоқчи.  Агарда испан гранди молиявий ҳолатини яхшилай олса, ушбу трансферда ютиб чиқиш имкони кўпроқ. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!