"Ливерпуль" клуби ярим ҳимоячиси Адам Лаллана "Брайтон"га кўчиб ўтди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Мерсисайдликлар билан шартномаси якунланган Лаллана “Брайтон”га эркин агент сифатида бориб қўшилди ва 2023 йилгача шартнома имзолади.

Маълумот учун, 32 ёшли Лаллана 2014 йилдан буён “Ливерпуль”да тўп суриб келаётган эди. У ўтган давр мобайнида 178 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 22 та гол ҳамда 22 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)