“Ливерпуль” футболчиси икки йилдан сўнг ортга қайтмоқда

  • 14 июнь, 2020, 10:35
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Герта” спорт директори Михаэль Преетц жамоада ижарада ўйнаган ярим ҳимоячи Марко Груич “Ливерпуль”га қайтиб кетишини тасдиқлади.

- Груичнинг ижараси 30 июнда якунланади. Томонлар уни қайтиб кетиши ҳаида келишиб олди. Клубимиздаги икки йиллик фаолияти ҳамма учун манфаатли бўлди. У АПЛга кучли, тажрибали  ва бой ўйин амалиётига эга футболчи сифатида қайтмоқда, - деди Михаэль Преетц.

24 ёшли Груич жорий мавсум Бундеслигада 25 та ўйинда 4 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!