"Ливерпуль" футболчиси "Интер"да тиббий кўрикдат ўтмоқда

"Ливерпуль" клуби ярим ҳимоячиси Лукас Лейва айни дамда Милан шаҳрида "Интер"да тиббий кўрикдан ўтмоқда. Бу ҳақда Sky Italia нашри хабар бермоқда.
Юқоридаги манбаанинг маълум қилишича тез орада "нерадзуррилар" 29 ёшли бразилиялик футболчи билан расмий шартнома имзолайди. "Интер" дастлаб Лейвани мавсум сўнггига қадар ижарага олади. Кейинчалик футболчи билан тўлиқ шартнома имзоланади.
Маълумот учун, Лейва ушбу мавсум премьер-лигада 8та учрашувда майдонга тушган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!