"Ливерпуль" футболчиси МЛСдан тушган таклифга рад жавобини берди
"Астон Вилла"да ижара асосида тўп тепаётган "Ливерпуль" футболчиси Харви Эллиотт МЛСга кетишни истамади.
22 ёшли футболчи жорий мавсумни ижара асосида "Астон Вилла" таркибида ҳаракат қилмоқда. Бироқ инглиз футболчиси жамоанинг асосий таркибидан жой топа олмаяпти. Айни вақтда футболчининг бошқа клубга ижарага берилиши ҳақида миш-мишлар пайдо бўлган. Хабарларга кўра, Эллиотнинг хизматларига АҚШнинг "Шарлотт" клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бироқ, инсайдер Фабрицио Романонинг таъкидлашича, англиялик футболчи МЛСга кетиш вариантига қарши ва Европада қолишни афзал кўради. "Шарлотт" ҳам бўш келишни истамаяпти ва янги таклиф тайёрламоқда. Эллиотнинг нархи 30 миллион еврога баҳоланган.
Маълумот учун, хавбек жорий мавсумда бирмингемликлар сафида бор-йўғи 5 та учрашувда майдонга тушди.



Фикрлар