"Ливерпуль" футболчиси янги мавсумни Россияда бошлаши мумкин

  • 29 март, 2020, 10:04
  • 0

"Ливерпуль" клуби вингери Жердан Шакири ЦСКАнинг қизиқишлар доирасига кирди.

Football Insider нашри тарқатган хабарга кўра, мерсисайдликлар 28 ёшли швейцариялик футболчини 31 млн еврога сотишга тайёр. Бироқ, бундан аввалроқ бош мураббий Юрген Клопп Шакирини жамоада олиб қолмоқчилиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Шакири учун москваликлардан ташқари “Рома” ҳамда “Севилья” ҳам кураш олиб бормоқда.

Маълумот учун, Жердан Шакири жорий мавсум “Ливерпуль” сафида 10 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!