"Ливерпуль" футболчисини Хорватияда кутишмоқда

"Ливерпуль" клуби ярим ҳимоячиси Марко Груични Загребнинг "Динамо" клуби ўз сафида кўришни истамоқда. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар тарқатмоқда.
Таъкидлаш керакки Груич Юрген Клопп жамоага келганида "Ливерпуль" билан шартнома имзолаган биринчи футболчи бўлган эди. Ўшанда у "Црвена Звезда" жамоасидан мерсисайдликлар таркибига келиб қўшилган. Аммо, қатор жароҳатлар сербиялик футболчининг жамоада ўзини кўрсатиши учун имкон бермади.


"Динамо З" Груични ижарага олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда клуб ижрочи директори Здравко Мамич таъкидлаб ўтди.
"Биз "Бенфика"дан Живковични 5 миллион еврога сотиб олмоқчи эдик. Аммо, бу амалга ошмади. Энди "Ливерпул"дан Груични ижарага олмоқчимиз", - дейди Мамич.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!