
"Ливерпуль" ҳимоячиси қишда жамоани тарк этиш нияти йўқ!
"Ливерпуль"нинг марказий ҳимоячиси Жо Гомес яқин вақт ичида жамоасини тарк этиш ниятида эмас.
Ўтган ёзда "қизиллар" англиялик футболчини "Милан"га қўйиб юборишга рози бўлганди, аммо "Кристал Пэлас" сардори Марк Гехининг трансфери амалга ошмагани сабабли битим бекор қилинган.
"Football Insider" нашрининг хабарига кўра, Гомес мунтазам ўйин амалиётига эга бўлмаётганига қарамай, қишда жамоадан кетишни талаб қилмайди. "Милан" ҳали ҳам футболчига қизиқиш билдирмоқда, бироқ Гомес "Ливерпуль"даги ротациядаги роли билан мамнун.
Клуб ҳам 28 ёшли ҳимоячини қадрлайди — Арне Слот уни асосий марказий ҳимоячилар жароҳат олган тақдирда муҳим захира сифатида кўради.
Фикрлар