"Ливерпуль" ҳимоячиси "Реал"га ўтиши мумкин

"Ливерпуль" ҳимоячиси Эндрю Робертсон фаолиятини "Реал"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда "Daily Mail" нашри хабар бермоқда. 

Маълум бўлишича, унинг трансфери Мадридликлар учун 40 миллион фунт стерлингга тушиши мумкин. Ферлан Менди ёзда катта эътимол билан жамоани тарк этади. Шу сабабли, унинг ўрнини тўлдириш мақсадида "қироллик клуби" чап қанот ҳимоячи қидирмоқда.  

Робертсоннинг "Ливерпуль" билан амалдаги шартномаси 2026 йилгача амал қилади. Миш-мишларга кўра, шотландиялик футболчи "қиззилар"ни тарк этмоқчи эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!